Умид Аҳмаджонов Мадридда Флорентино Перес билан учрашди
Умид Аҳмаджонов Мадридда Флорентино Перес билан учрашди ЎФФ матбуот хизмати
  • 22 Январь 2018

Умид Аҳмаджонов Мадридда Флорентино Перес билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахтида бўлиб турибди.

У ерда ЎФФ раҳбари Мадриднинг “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг таклифига кўра Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган "Реал" – "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионида томоша қилди.

Умид Аҳмаджонов Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, "Stellar group" агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришди.

Учрашув давомида ўзбек футболига Испаниядан кучли мутахассислар жалб қилиш, "Реал Мадрид" академияси филиалини Тошкентда очиш, болалар мураббийлари малакасини ошириш учун турли семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилади федерация матбуот хизмати.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn