Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда
  • 19 Январь 2018

Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда

Хитойда давом этаётган йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси япониялик рақиблари 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.

Хабарингиз бор, 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Иргиз туманида фожиа юз берди. Унда ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш учун бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари иштирокидаги чорак финал учрашуви бошланишидан аввал бир дақиқалик сукут сақланди.

Учрашувда Жавоҳир Сидиқов, Достонбек Ҳамдамов, Жасур Яхшибоев (2 та) рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Энди футболчиларимиз 20 январь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея — Малайзия учрашуви ғолиби билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn