“Uzbek Tigers” жамоаси фикридан қайтди
  • 19 Январь 2018

“Uzbek Tigers” жамоаси фикридан қайтди

Шу йил февраль ойидан “The World Series Boxing”(WSB) ярим профессионал бокс лигасининг VIII мавсуми бошланади. 

Аввалига унда мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси иштирок этмаслиги билдирилганди. Аммо кейинроқ бу қарор ўзгарди ва “йўлбарслар” мусобақада қатнашадиган бўлди.

Унинг доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 23-24 февраль кунлари Кубанинг “Cuba Domadores”, 2-3 март кунлари Колумбиянинг “Colombia Heroicos” ва 6-7 апрель кунлари Венесуэланинг “Caciques de Venezuela” термаларига қарши рингга кўтарилади. 

Кубаликларга қарши кечадиган дастлабки жангларда юртимиз шарафини Жасурбек Латипов (57 кг.), Шунқор Абдурасулов(60 кг.), Маҳмуд Ғоипов (69 кг.), Санжар Турсунов (81 кг.) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг.) ҳимоя қилади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn