Янгибозорнинг спорт мактаби
  • 19 Январь 2018

Янгибозорнинг спорт мактаби

Юқори Чирчиқ туманидаги Янгибозор шаҳрилик бир гуруҳ ўсмирлар янги йилда катта туҳфага эга бўлди. Улар учун ҳудудда болалар-ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

“Ozoda maxsus ta’mirlash va rekоnstruksiya qilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган мазкур иншоотда 25х11 метрли ёпиқ сузиш ҳавзаси, 42х18 метрли спорт зали, очиқ футбол майдони, кийим алмаштириш, ювиниш хоналари, маъмурий ва ёрдамчи иншоотлар бор. Бу ерда футбол, мини-футбол, волейбол, баскетбол, сузиш, юнон-рум кураши, таэквондо, миллий кураш, дзюдо, бокс, гимнастика, стол тенниси каби ўндан зиёд спорт турлари бўйича машғулот ўтказиш ҳамда мусобақалар ташкил этиш учун барча шарт-шароит яратилган. Қурилиш ишларига 576 миллион 169 минг сўм маблағ сарфланди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn