Ўзбекистонлик маркетинг мутахассислари Японияда малака оширишади
Ўзбекистонлик маркетинг мутахассислари Японияда малака оширишади Фото: ЎФФ
  • 17 Январь 2018

Ўзбекистонлик маркетинг мутахассислари Японияда малака оширишади

2018 йилнинг 7 — 12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилади.

Ушбу семинар ўтган йилнинг 17 ноябрь куни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ва Япония футбол ассоциациясининг президенти Ташима Кодзо ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилмоқда, дейилади ЎФФ сайти тарқатган хабарда

Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Айтиш керакки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси жуда ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган.

 

Клубларимиз вакиллари учун бундай хорижий сафарлар, семинарлар ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва уни ўзи фаолият юритаётган клубларда татбиқ қилиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn