Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
  • 15 Январь 2018

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (U-23) Осиё чемпионатиАгуруҳи 3-турида Уммонга қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Достон Турсунов томонидан киритилган ягона гол Равшан Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди. Параллель равишда кечган баҳсда мусобақа мезбони Хитой Қатарга 1:2 ҳисобида енгилди.

Натижада Ўзбекистон олимпия термаси 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди. Барча ўйинда ғалаба қозонган Қатар 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлди.

“А” гуруҳи ғолиби Қатар “B” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан, ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ОТЖ эса “B” гуруҳи ғолиби билан куч синашади.

“B” гуруҳидаги ҳолатда юзланадиган бўлсак, 2-турдан кейин Япония 6 очко билан биринчи, КХДР термаси эса 4 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “B” гуруҳи 3-турида айнан Япония ва КХДР жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn