ATP рейтинги эълон қилинди
  • 29 Май 2014

ATP рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган халқаро турнирдаги муваффақиятли иштирокидан сўнг, Профессионал теннисчилар ассоциацияси — ATP рейтингида 49-ўринга кўтарилди.

Мазкур рўйхатда ҳамон испаниялик Рафаэль Надаль пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан, шунингдек, Новак Жокович (Сербия) ва Станислас Вавринка (Швейцария) ўрин эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин 2012 йилда АТР рейтингида 33-ўринга кўтарилган ва ҳозирча бу унинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn