Қулайлик
  • 28 Май 2014

Қулайлик

Натижаларни дунёнинг исталган жойидан билиб олингНаманган шаҳри мезбонлик қиладиган “Баркамол авлод — 2014” спорт мусобақаларига оид энг сўнгги янгиликлар, жамоалар эришган натижалар, иштирокчиларнинг ёрқин лаҳзалари муҳрланган фотосуратлар ҳамда видеороликларни www.barkamolavlod-2014.uz сайти орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин. 

Мазкур сайтга ҳозирданоқ ахборотлар, мақолалар жойлаштирилиб борилаётган бўлиб, маълумотлар ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, француз ҳамда немис тилларида тақдим этилаяпти.

Мусобақаларни оммавий ахборот воситаларининг 140 нафардан зиёд ходими ёритиб боради. Улар фаолиятини самарали ташкил этиш учун Матбуот маркази иш олиб бораяпти. Марказ замонавий алоқа воситалари, хусусан, компьютер, факс ҳамда телефон билан таъминланган. Бу ердаги барча компьютерлар юқори тезликда ишловчи интернетга уланган. Қисқаси, спорт ихлосмандларига ёшлик, шижоат ва баркамоллик байрами завқини улашиш учун имкониятлар етарли.

Санжарбек ҲАМИДОВ,

«Баркамол авлод — 2014» спорт ўйинлари

Матбуот маркази координатори.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn