Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?
  • 23 Ноябрь 2017

Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Спорт паспорти тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказилди.

Спорт паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублигини ва унинг спорт малакасини тасдиқлайди.

Низомга мувофиқ спорт паспорти ўсмирлар учун иккинчи спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.

Спорт паспортидан:

спортчининг бир жисмоний тарбия-спорт ташкилотидан бошқасига ўтишида;

спортчини спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатга олишда;

спортчининг тиббий текширувдан ўтишида;

спортчи томонидан спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар бажарилишида;

шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилади.

Низомга мувофиқ, китобча ҳамда пластик шаклларидаги спорт паспортлари жорий қилинади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn