Кумушхоннинг олтини
  • 02 Ноябрь 2017

Кумушхоннинг олтини

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилаётган Осиё кубоги ҳамда клублар ўртасидаги қитъа чемпионати қизғин паллага кирди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Хусусан, делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални 77 килограммгача вазн тоифасида иқтидорли спортчимиз Сарвар Тоштемиров келтирди. У даст кўтаришда 143 кг., силтаб кўтаришда 168 кг., умумий ҳисобда 311 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, ғолибликка эришди. 

85 килограммгача бўлган иштирокчилар орасида эса Суннатилла Ўсаров кумуш, Файзулло Набиев бронза медаллари билан тақдирланди.

Хотин-қизлар беллашувларида Кумушхон Файзуллаева (-63 кг.) даст кўтаришда 87 кг., силтаб кўтаришда 114 кг., иккикураш якунида 201 кг. натижа билан биринчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз жамғармасига учинчи олтин медални қўшиб қўйди. Шунингдек, -69 кг. вазн тоифасида Турсуной Жабборова кумуш медаль -билан тақдирланди.

Суннатилла ИСЛОМОВ

тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn