Совриндорлар аниқланди
  • 21 Май 2014

Совриндорлар аниқланди

Пойтахтимизда “Касаба-тур” веломарафонининг республика босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада турли тармоқларда фаолият кўрсатаётган беш юз нафардан зиёд ҳаваскор велоспортчи қатнашди.
Таъкидлаш жоизки, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур веломарафон аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилишда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Жорий йилда мусобақанинг вилоят, шаҳар ва республика босқичларида 280 минг нафардан ортиқ киши иштирок этгани бунга бир мисолдир.
Веломарафонда икки йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Яъни 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги пойгада Тошкент шаҳри вакили М. Тўраев ғалаба қозонди. Хотин-қизлар ўртасида эса Қорақалпоғистон Республикаси спортчиси К. Бегжанова марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. 35 ёш ва ундан катта ёшдагилар ўртасида Тошкент вилояти вакиллари Е. Киршин ҳамда Д. Аллоярова муваффақиятга эришди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn