Осиё чемпионатидаги муваффақият
  • 17 Май 2014

Осиё чемпионатидаги муваффақият

Таиланднинг Бангкок шаҳрида эркин, юнон-рум ҳамда хотин-қизлар кураши бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.

Унда спортчилар совринли ўринлар ҳамда жорий йилнинг 16 — 28 август кунлари Нанкин шаҳрида бўладиган II ўсмирлар Олимпиадаси йўлланмалари учун ўзаро баҳс олиб боришди.
Айтиш жоизки, қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли қатнашди. Хусусан, юнон-рум кураши бўйича уюштирилган беллашувларда Илҳом Баҳромов ўз вазн тоифасида барча рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди ва ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма олди.
Ушбу спорт тури бўйича Абубакр Алимов кумуш, Ёрматбек Шерматов, Жасурбек Ортиқбоев ва Искандар Собиров бронза медаллари билан тақдирланди.
Эркин курашда Аббос Раҳмонов, Абдурасул Қўлдошев, Туронбек Туронмуродов, Сардорбек Холматов, хотин-қизлар мусобақасида эса Шаҳодат Жўллибоева, Набира Есенбоева, Лолахон Ўринбоева ва Бахтигул Болтаниёзова совриндорлар сафидан жой олди.

Полвонларимиз совриндор бўлди
Дзюдо бўйича Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ташкил этилган “Катта дубулға” туркумидаги халқаро турнирда терма жамоамиз аъзолари учта бронза медални қўлга киритишди.
Совриндорлар қаторига Шарофиддин Лутфуллаев, Рамзиддин Саидов ва Сойиб Қурбонов номлари ҳам ёзилди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn