Муносиб иштирок этишди
  • 09 Май 2014

Муносиб иштирок этишди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида давом этаётган минифутбол бўйича Осиё чемпионатининг финалчилари номи маълум бўлди. Унда қитъанинг икки кучли жамоаси — Эрон ва Япония ғолиблик учун кураш олиб боради.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этилган мазкур қитъа биринчилигининг “D” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки беллашувда қирғизистонлик рақиблари билан дуранг (2:2) ўйнади. Кейинги баҳсда амалдаги қитъа чемпиони — Япония терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Сўнгги турда футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоаси устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳамюртларимиз ярим финал йўлланмаси учун ливанлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, 6:2 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Минифутбол бўйича ўтказиб келинаётган Осиё чемпионатларида Ўзбекистон вакиллари мунтазам муваффақиятли қатнашаётир. Бунга аввалги қитъа биринчиликларида уч бор  кумуш ҳамда икки марта бронза медали қўлга киритилгани ёрқин далилдир.

Афсуски, ҳамюртларимиз ярим финал беллашувида Эрон терма жамоасига имкониятни бой беришди. 

Фазлиддин АБИЛОВ.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn