«Пахтакор»га бразилиялик легионер келди
  • 12 Июль 2017

«Пахтакор»га бразилиялик легионер келди

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Ўзбекистон олий лигасининг 2-даврасига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ўз таркибини янги футболчилар билан тўлдирди. Клуб марказий стадионининг анжуманлар залида уларни кенг оммага таништириш маросими бўлиб ўтди.

Унда жамоага қўшилган Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Забиҳилло Ўринбоев, Гиди Канюк (Исроил), Тиаго Безерра (Бразилия) қатнашди.

Дастлаб легионер футболчилар Гиди Канюк ҳамда Тиаго Безерра клуб билан тузилган шартномаларга расман имзо чекишди. Гиди Канюк “Пахтакор”да 52-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тиаго Безерра эса 77-рақамни маъқул кўрди.

Шундан сўнг Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов ҳамда Забиҳилло Ўринбоев ҳам шартнома имзолашди. Э. Суюнов 25-рақамли, Ш. Аъзамов 70-рақамли, З. Ўринбоев эса 71-рақамли футбол либосларида тўп сурадиган бўлдилар.

С. ИСЛОМОВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn