Ёш футболчилар мусобақаси
  • 15 Июнь 2017

Ёш футболчилар мусобақаси

Гулистонда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Камолот” кубоги” республика мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур турнирнинг саралаш босқичларида жами 9566 та мактабнинг 143 минг нафардан зиёд ўқувчилари қатнашди.

Республика босқичида 6 жамоа ўзаро куч синашди.

Финал учрашуви Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 162-мактаб ва Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги 29-мактаб жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган ўйинда пойтахтлик спортчилар 3:1 ҳисобида ғалабага эришиб, “Камолот” кубоги” соҳиби бўлдилар. Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги 14-мактаб ёш футболчилари учинчи ўринни эгаллади.

Учрашув якунида эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn