Спортчиларимиз муносиб кутиб олинди
  • 23 Май 2017

Спортчиларимиз муносиб кутиб олинди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган IV Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон спорт делегацияси “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари, журналистлар иштирок этди.

Нуфузли мусобақада 54 давлатдан уч мингдан зиёд атлетлар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Жумладан, Ватанимиз шарафини 103 нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилди. Кучли рақобат муҳитига қарамай, юртдошларимиз 15 та олтин, 17 та кумуш, 31 бронза, жами 63 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида Озарбайжон, Туркия, Эрон давлатлари вакилларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллашди. Энг кўп медаллар таэквондо, каратэ, оғир ҳамда енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, дзюдо, юнон-рум ва эркин кураш, бокс бўйича қўлга киритилди. Юксак натижага паралимпиячиларимиз ҳам муносиб ҳисса қўшди. 

Спортчиларимизнинг Ислом бирдамлиги ўйинларида эришган ютуқлари мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор амалда ўз самарасини бераётганининг яна бир ёрқин далили сифатида барчамизга алоҳида фахр бағишлайди.

Шавкат ОРТИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn