Жаҳон чемпионатидаги муваффақият
  • 03 Май 2017

Жаҳон чемпионатидаги муваффақият

Руминиянинг Ясси шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари бешта медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Нуфузли мусобақада қирқдан зиёд давлат спортчиси ғолиблик учун кураш олиб борди. Тўққиз турдан иборат стандарт шахмат баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Ҳумоюн Бегмуродов етти ёшгача, Афрўза Ҳамдамова тўққиз ёшгача, Нодирбек Ёқуббоев 15 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида ғолибликка эришиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Афрўза блиц бўйича ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чемпионликка эришди. Худди шу йўналишда тўққиз ёшгача бўлган қатнашчилар орасида Алихон Авазхонов иккинчи ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионатидан ёруғ юз билан қайтиб келган спортчиларимиз “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Шавкат ОРТИҚОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn