Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 27 Февраль 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 27 Февраль 2015

Мамлакатимизда 2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Давлат дастури қабул қилинди. Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Статистика маълумотларига кўра, дунё бўйича туғилган ҳар ўн чақалоқдан саккиз нафари қобилиятли ҳисобланади. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам таълим учун муносиб шароитга эга муҳитда вояга етмайди. Шу боис аксарият болаларнинг иқтидори юзага чиқмай қолиб кетаркан. Юртимизда улкан орзу-умидлар билан фарзанд тарбиялаётган ота-оналар ҳар қанча фахрланишса арзийдики, бизда ёш авлоднинг истеъдод ва маҳоратини ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замон талаблари даражасида билим олишига етарлича шароит яратиб беришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Пятница, 27 Февраль 2015 09:58

Садоқат ва ҳаёт куйчиси

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда аёл зотига, ижод аҳлига кўрсатилаётган ёрқин эҳтиром рамзи сифатида кенг жамоатчилик томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Мамлакатимиз суғурта бозорида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли бу соҳа кейинги йилларда жадал ривожланмоқда. Натижада жорий этилган мажбурий суғурта турлари, таклиф қилинаётган суғурта хизматлари кўпайиб, аҳолининг уларга бўлган талаби қаторида ишончи ҳам ошмоқда. Бугунги кунда суғурта бозорида фаолият юритаётган компаниялар сони 30 дан ортгани, улар томонидан ўтган йили 436,1 миллиард сўмлик суғурта мукофотлари йиғилгани бунинг яққол тасдиғидир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Пятница, 27 Февраль 2015 09:55

Ватанни мадҳ этиш саодати

Эзгуликка ошуфта инсонлар ҳамиша яратувчанлик ва бунёдкорлик иштиёқи билан яшайдилар. Бир хайрли юмушни адо этиб, навбатдаги марра сари ошиқадилар. Муҳими, тўхтамайдилар, олдинга дадил интиладилар. Бугун белни маҳкам боғлаб, бир тану бир жон бўлиб, юртимизни обод қилишга чоғланган халқимизнинг матонати, ғайрат-шижоатини кўриб, шундай эътирофлар кўнглимиздан кечиши табиий.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 27 Февраль 2015 09:54

Қисқа сатрларда

* Самарқанд темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлардан бир гуруҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар қатнашган тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилиб, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори юксак даражага кўтарилгани таъкидланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ