Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 31 Декабрь 2014
Мустақиллик майдонида Янги йил байрами тантаналари бўлиб ўтмоқда. Ўзгача руҳда безатилган майдон, кўкка бўй чўзган арчанинг ранго-ранг товланиши ҳар бир болакайни эртаклар олами сари чорлайди.
2015 йил остонасида турибмиз. Яна янги режалар, ниятлар, орзу- умидлар... Мана шундай лаҳзаларда ҳар биримиз ортга назар ташлаб, жорий йилда бошимиздан кечирган муҳим воқеаларни, эришган ютуқ ва марраларимизни яна бир карра кўз ўнгимиздан ўтказишимиз табиий.
Жорий йилда деҳқону соҳибкорларнинг ёз бўйи қилган фидокорона меҳнатлари туфайли дала ва боғларда мўл ҳосил етиштирилди. Унинг бир қисми истеъмол бозорига чиқарилган бўлса, бир қисми қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилди.
Чиноз туманидаги “Ниагара-ботлерс” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизгача оширишга муваффақ бўлди.
Бўка туманининг Маданият маҳалласида янги қад ростлаган муҳташам иншоотга “Зийнат” деб ном берилгани бежиз эмас. Чунки аҳолига савдо ва маиший хизматларни тақдим эта бошлаган мажмуа, ҳақиқатан ҳам, ҳудуд кўркига кўрк бўлиб қўшилди.
Кейинги йилларда жадал ўсиш суръатлари кузатилаётган Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган қизиқиш тобора ошмоқда. Ўз бизнес фаолиятини юртимиз билан боғлаётган хорижий сармоядорларнинг сафи йил сайин кенгайиб бораётгани шундай дейишимизга асос бўла олади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида республика касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган анжуман ўтказилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида республика касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган анжуман ўтказилди.
Бухоро туманидаги “Gala Osiyo Omad Invest” корхонаси ҳисобчиси Ситорабону Раҳматова интернет орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг сайтига тез-тез кириб туради. Мазкур сайт орқали тизимдаги янгиликлардан хабардор бўлиб боради.
Янги — 2015 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва чет эл етакчи компанияларининг раҳбарлари, жамоат арбоблари Юртбошимиз ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва омонлик тилаб, ўзларининг эзгу ниятлари изҳор этилган самимий қутловларини юборганлар.