Юқори босимга чидамли воситалар тайёрлаш ўзлаштирилди
  • 18 Апрель 2014

Юқори босимга чидамли воситалар тайёрлаш ўзлаштирилди

Навоий шаҳридаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “AlpTechindustrial” МЧЖ томонидан яқинда занглашга қарши ва юқори босимга чидамли суюқ воситалар тайёрлаш ўзлаштирилди.

— СКТ-10 маркали бундай воситалар, асосан, металлургия саноати корхоналари учун импортбоп маҳсулот ҳисобланади, — дейди корхона раҳбари Шерзод Ёдгоров. — Ушбу маҳсулот минг даражадан юқори иссиқликка чидамли бўлиб, металл эритиш цехларида турли қолипларни ясашда ишлатилади.
Корхона ишга тушиши билан 10 нафардан ортиқ киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Тез орада корхона жамоаси маҳсулот ҳажмини кўпайтириб,  экспортга йўналтириш ҳаракатида.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn