Меморандум имзоланди
  • 29 Сентябрь 2016

Меморандум имзоланди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси жорий йилнинг 22 — 26 сентябрь кунлари Озарбайжон эркин истеъмолчилар иттифоқи таклифига мувофиқ, Боку шаҳрида бўлди.

Томонлар ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, биргаликда учрашув, конференция, семинар ва симпозиумлар, мутахассис ҳамда делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил қилиш бўйича меморандум имзолади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж. Саримсоқов, Озарбайжон эркин истеъмолчилар иттифоқи раиси Э. Ҳусейнов ва бошқалар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада -ривожлантириш, халқаро тажриба асосида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлади. 

Озарбайжонлик мутахассисларга Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолияти, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди. 

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги ННТни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаш, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Аксилмонополия сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат хизмати ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари форумида учрашувлар ўтказди.

 

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn