Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши тўғрисида ахборот
  • 08 Сентябрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши тўғрисида ахборот

2016 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисини 2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси кун тартибига «Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида»ги масала киритилди.


Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг ахборот хизматлари.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn