Германия делегациясининг учрашувлари
  • 31 Март 2016

Германия делегациясининг учрашувлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 30 март куни Германия Федератив Республикаси федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишлари муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Германия Федератив Республикаси федерал ташқи ишлар вазири Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашди. Университет фаолияти, ўқув жараёни, таълим тизими билан танишди.

Франк-Вальтер Штайнмайер оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонга ташрифи доирасидаги музокаралар самарали ўтганини таъкидлади.

Шу куни Германия Бундестаги вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.

Нодира МАНЗУРОВА,

ЎзА мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn