Меморандум имзоланди
  • 04 Март 2016

Меморандум имзоланди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари Ҳиндистон истеъмолчилар ассоциацияси таклифига биноан ушбу мамлакатнинг Тамил-Наду штатидаги Ченнай шаҳрида бўлди. Сафар доирасида икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Маросимда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари -федерацияси раиси Ж. Саримсоқов, Ҳиндистон истеъмолчилар ассоциацияси раиси Н. Десикан ва бошқалар Ўзбекистон ва Ҳиндистон  ўртасидаги муносабатлар турли йўналишларда ривожланиб -бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг мулоқотларида эришилган келишувлар муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро ҳужжатлар доирасида турли давлатлардаги истеъмолчилар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳин-дистон истеъмолчилар ассоциацияси билан имзоланган мазкур меморандум ўзаро тажриба алмашиш ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ташриф давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, товар ва хизматларни баҳолаш каби мавзуларда интерфаол ўқув машғулотлари ташкил этилди. Унда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг фаолияти тўғрисида тақдимот ролиги намойиш қилинди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ҳиндистонда хусусий сектор ва давлат идораларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг кам таъминланган қатламларига молиявий ёрдам кўрсатиш, хусусан, Тамил-Наду штати Фуқароларни озиқ-овқат билан таъминлаш ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш департаменти ҳамда кичик бизнес вакилларига кредит берадиган “Equitas Holdings Limited” ташкилотининг фаолияти билан танишди.

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn