ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг йигирма еттинчи мажлиси тўғрисида ахборот
  • 19 Сентябрь 2015

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг йигирма еттинчи мажлиси тўғрисида ахборот

Тошкент шаҳрида 2015 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг йигирма еттинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Мажлисда ШҲТ МАТТ Кенгашининг аввал қабул қилинган қарорларини бажариш бўйича ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг фаолияти  маъқулланди.
ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси ва ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари чегара хизматлари экспертлар гуруҳининг 2016 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари биргаликда ўтказган “Марказий Осиё-Аксилтеррор — 2015” аксилтеррор машғулотлари якунларига юқори баҳо берилди.
ШҲТ МАТТ фаолиятини ривожлантириш ва  ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун мазкур давлатлар ваколатли органларининг қатор ходимлари ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг масъул ходимлари ШҲТ МАТТ Кенгашининг ёрлиғи билан тақдирланди. 
ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятини ташкилий ва кадрлар билан таъминлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир масалалар юзасидан ҳам қатор қарорлар қабул қилинди.
ШҲТ МАТТ Кенгашига раислик Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ўтди.
ШҲТ МАТТ Кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш муддати ва жойи келишиб олинди.
Кенгаш мажлиси ишчанлик, амалий мулоқот ва дўстона руҳда ўтди.

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn