С. Р. ТАЙАЛ: «Ўзбекистонда юритилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат халқаро миқёсда муносиб баҳоланмоқда»
Версия для печати
  • 10 Август 2015

С. Р. ТАЙАЛ: «Ўзбекистонда юритилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат халқаро миқёсда муносиб баҳоланмоқда»

Илгари хабар берилганидек, хорижий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, эксперт, маданий-гуманитар ва жамоатчилик доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг тобора яқинлашиб келаётган 24 йиллик байрами муносабати билан мамлакатимиз халқи ҳамда раҳбарияти номига ўзларининг самимий қутловларини йўллашмоқда.

Уларда юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самаралари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ҳам ўз аксини топган.
Хусусан, Деҳли университетининг етакчи таълим муассасаси — Дайал Сингх коллежи бошқаруви кенгаши раиси, мазкур университетнинг Шарқий Осиё тадқиқотлари факультети профессори, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси Скан Ранжан ТАЙАЛ “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:
— Ўзим учун қадрдон ҳамда севимли бўлган Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини энг улуғ ва энг азиз байрам — Мустақилликнинг 24 йиллиги билан қутлашдан беҳад мамнунман.
Ўзбекистон тарихан қисқа давр ичида том маънодаги янги, мустақил давлатга айланди. Мамлакатда барча соҳаларда эришилган муваффақиятларнинг бош негизига — Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ривожланишнинг “ўзбек модели”га бугунги кунда дунёнинг қатор давлатлари катта эътибор билан қарамоқда, мазкур модель жаҳондаги кўплаб олий таълим муассасаларида тадқиқ қилинмоқда. Ривожланишнинг ушбу модели бугунги кунда Ўзбекистонда ўзининг равон йўлига тушиб олгани боис сўнгги ўн йил ичида ялпи ички маҳсулот ўсиши ҳажми барқарор равишда йилига 8 фоиздан зиёдни ташкил этаяпти.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда давлатингиз раҳбари ташаббуси билан ҳар йилнинг халқ эзгу интилишларини ифода этадиган, жамият равнақига хизмат қиладиган аниқ бир ижтимоий соҳа тараққиётига йўналтирилиши ва махсус Давлат дастури қабул қилингани ҳолда, кенг кўламли тадбирлар амалга оширилиши анъанага айлангани ҳам диққатга моликдир. Бугунги кунда бу тажриба бошқа мамлакатларда ҳам қўлланилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим.
Хусусан, Ўзбекистонда 2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилингани, мазкур йўналишда қабул қилинган махсус Давлат дастури доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ҳам мамлакатда ҳар бир ижтимоий қатлам алоҳида диққат-эътиборда туришидан далолат беради.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда юритилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат дунё эксперт-таҳлил доиралари томонидан муносиб баҳоланаётганини алоҳида қайд этиш зарур, деб ўйлайман.
Маълумки, минтақа ҳамда бутун дунё хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш сиёсати Ўзбекистоннинг жаҳон мамлакатлари билан икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларида асосий масалалардан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, мамлакатингизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзоси сифатидаги саъй-ҳаракатлари эътиборга сазовор. Фикримча, Ўзбекистон — минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади, дея баралла айтиш мумкин.
2014 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида қатнашдим. Хоразм вилоятидаги қатор сайлов участкаларида бўлганимда, турли касб эгалари, жумладан, ёшлар билан суҳбатлашдим. Уларнинг жўшқинлиги, келажакка ишонч билан қараши мени ҳайратлантирди.
Ўзбекистон бундан кейин ҳам муваффақиятлари билан ўзини намоён этаверишига, ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги асрий дўстона муносабатлар янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил.

«Жаҳон» АА.
Деҳли

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn