Депутатлар Ҳисоб палатаси ҳисоботи муҳокамасига тайёрланмоқда
  • 03 Март 2015

Депутатлар Ҳисоб палатаси ҳисоботи муҳокамасига тайёрланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг 2014 йилги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эшитишга тайёргарлик кўриш доирасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда мазкур ҳисобот дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Ҳисоб палатаси томонидан ўтган йилда муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетининг даромад қисми ижроси бўйича мониторинг тизимли асосда олиб борилган. Шунингдек, давлат бошқаруви органларининг бюджет, бюджетдан ташқари ва бошқа манбалар бўйича харажатлари, давлат маблағларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш ва бошқа вазифалар бўйича белгилаб берилган чора-тадбирлар устидан назорат амалга оширилган.
Якунда қўмита томонидан Ҳисоб палатаси ҳисоботини эшитишни Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси кун тартибига киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Ушбу масалани, шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳида ҳам кўриб чиқиш режалаштирилаяпти. Шундан сўнг ҳисоботни кўриб чиқиш ялпи мажлисдаги муҳокамалар мавзуига айланади.

С. МАХСУМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn