Кувайт университети профессори Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни ҳақида
  • 06 Декабрь 2014

Кувайт университети профессори Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги байрами арафасида Кувайт университетининг давлат ва конституциявий ҳуқуқ масалалари бўйича эксперти, профессор Муҳаммад ал-Филий мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган кенг миқёсли ўзгаришларнинг амалга оширилишида Ўзбекистон Асосий Қонунининг ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

— Мутахассис сифатида шуни қайд этишни истардимки, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ишлаб чиқишда ўзбек давлатчилигининг бой тарихий йўли, конституциявий қурилишнинг замонавий ғоялари, универсал демократик тамойиллар ҳамда қадриятлар, шунингдек, дунёнинг ривожланган мамлакатларида тўпланган илғор тажрибалар ҳисобга олинган.
Мазкур Конституция республиканинг қонун устуворлиги ва инсон манфаатлари ҳимоясига асосланган демократик ривожланиш йўлини белгилаб берди. Шу туфайли Ўзбекистон барча соҳада эътиборга молик натижаларга эришмоқда.
Яқин кунларда мамлакатда ўтказиладиган парламент сайловлари Ўзбекистоннинг демократик ривожланиши йўлидаги навбатдаги муҳим босқич бўлади. Чунки ушбу сайлов парламент ваколатлари кенгайган ҳамда республикада сайлов тизими янада демократлашган бир шароитда ўтмоқда.
Ўзбекистон турли миллатлар ва этник гуруҳларнинг вакиллари истиқомат қиладиган кўп миллатли мамлакатдир. Асосий Қонунда муҳрлаб қўйилганидек, барча фуқаролар миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида тенг саналади. Барча миллат ва элатлар вакилларига ўзларининг тили, урф-одат ҳамда анъаналарини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратилган. Энг муҳими, мамлакатда уларнинг тинч-тотув, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликда, бағрикенглик муҳитида яшаши таъминланган.
Сўзимнинг охирида дўст Ўзбекистон халқига фаровонлик, гуллаб-яшнаш ҳамда бундан-да улкан муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

«Жаҳон» АА.
Ал-Кувайт

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn