ШҲТга аъзо давлатлар ва ШҲТ ҳузурида кузатувчи мамлакатлар ўртасида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масаласига бағишланган иккинчи илмий-амалий конференция тўғрисида aхборот
  • 19 Ноябрь 2014

ШҲТга аъзо давлатлар ва ШҲТ ҳузурида кузатувчи мамлакатлар ўртасида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масаласига бағишланган иккинчи илмий-амалий конференция тўғрисида aхборот

Тошкентда 2014 йил 18 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн раислигида ШҲТга аъзо давлатлар ва ташкилот ҳузурида кузатувчи мамлакатлар ўртасида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масаласига бағишланган иккинчи илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда ШҲТга аъзо давлатлар ва ШҲТ ҳузурида кузатувчи мамлакатларнинг миллий махсус хизматлари вакиллари иштирок этди.
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида халқаро террористик ташкилотлар ҳаракати кучайиб бораётгани ШҲТ маконида терроризмга қарши курашиш соҳасидаги барқарор вазиятга таҳдид солаётгани таъкидланди. 
Йиғилишда биринчи конференцияда эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида сезиларли натижаларга эришилганини қайд этди. Минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм, сепаратизм, экстремизмга қарши курашиш мақсадида ШҲТга аъзо давлатлар ва ташкилот ҳузурида кузатувчи мамлакатлар ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш зарур.
ШҲТга аъзо давлатлар ва ташкилот ҳузурида кузатувчи мамлакатлар терроризм хавфига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи сифатидаги ролини янада ошириш тарафдори эканини таъкидлади.
Конференция қатнашчилари ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террористик ташкилотлар ҳақида маълумотлар тўплаш ва алмашиш янги таҳдид ва хавфларга қарши курашишда самарали восита эканини қайд этди.
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши томонидан маъқулланган ШҲТ МАТТ ва ташкилот ҳузурида кузатувчи мамлакатларнинг ваколатли органлари ўртасида терроризмга қарши ўзаро ҳамкорликни тартибга соладиган протоколлар лойиҳалари асосида ҳамкорликнинг ишчи механизмларини ишлаб чиқиш ҳақида келишувга эришилди.
Иштирокчилар конференция юксак савияда ташкил этилгани ва яратилган қулай шароит ҳамда меҳмондўстлик учун ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасига миннатдорлик билдирди.


(ЎзА).

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn