Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
  • 08 Февраль 2014

Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қаторида “Геном маълумотларини давлат рўйхатига олиш  тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
Унда қуйи палата депутатлари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Адлия вазирлиги қошидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари ҳамда илмий тадқиқот институтлари мутахассислари, олимлар қатнашди.
Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси нормалари геном маълумотларини олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноятларни очиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ушбу қонун лойиҳасини тайёрлашда республикамизда суд экспертизаси соҳасида яратилган илмий-техник натижалар ва биологик белгилар орқали жиноятларни очиш имкониятлари инобатга олинди.
Тадбирда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, халқаро ҳуқуқ нормаларини яна бир бор чуқур таҳлилдан ўтказиш, ривожланган давлатларнинг бу борадаги мавжуд тажрибасини ўрганиш зарурлиги қайд этилди.

С. МАХСУМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn