Муҳим чора-тадбирлар белгиланди
  • 07 Февраль 2014

Муҳим чора-тадбирлар белгиланди

Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор Президентимизнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди.


Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор Президентимизнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди.
Йиғилишда 2013 йилда ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, саноатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришга истиқболли модернизация ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини жадал татбиқ этиш, аҳоли масканларининг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш бўйича кўламли ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Бу борада Президентимизнинг “2013 — 2015 йилларда Тошкент вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “2013 — 2015 йилларда Тошкент вилояти йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
Ҳисобот даврида 2013 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 7,8 фоиз, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11,6, қурилиш ишлари 14,1, хизматлар ҳажми 15,4, чакана савдо айланмаси 14,8 фоиз ўсгани эътироф этилди. Айниқса, саноат соҳасида 188 лойиҳанинг муваффақиятли рўёбга чиқарилгани  ялпи ҳудудий маҳсулотда мазкур тармоқнинг улуши 2012 йилдагига нисбатан 8,1 фоизга ортишида муҳим омил бўлди.
Вилоят фаоллари ҳудудда “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратдилар. Айтиш жоизки, дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун барча манбалардан 523,8 миллиард сўм сарфланди. Шунингдек, ўтган йили вилоятда 87 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди, шундан 70 фоизи қишлоқ жойларга тўғри келди. Натижада маҳаллий аҳоли, айниқса, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бандлиги таъминланди.
Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бир қаторда, айрим камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилаётгани таъкидланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  биринчи ўринбосари Р. Азимов сўзга чиқди.

F. РАҲМАТУЛЛАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn