«Ўзбекистон эришаётган ютуқлар алоҳида таҳсинга лойиқдир»
  • 07 Февраль 2014

«Ўзбекистон эришаётган ютуқлар алоҳида таҳсинга лойиқдир»

Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари хорижий мамлакатлар академик ҳамда ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

Австрия вакиллари “Жаҳон” ахборот агентлигининг мухбири билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Герхард Крамл,
Вена техника университети профессори:
— Ўзбекистон намойиш этаётган макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилганда, мамлакат белгилаб олган тараққиёт йўлининг тўғрилигига яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Прагматик ва мамлакат тараққиёти учун ҳар томонлама ёндашувнинг мавжудлиги боис бутун дунёда эътироф этилган “ўзбек модели” яна бир бор ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарамасдан, мамлакатда ялпи ички маҳсулот ўсишининг таъминлангани юксак баҳога сазовор.

Вальтер Принц,
Вена шаҳар парламентининг фахрий аъзоси:
— Бир неча йиллардан буён Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини кузатиб келаман. Турли халқаро анжуманлар доирасида бир неча маротаба Тошкентга бориш имкониятига эга бўлдим.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ушбу тармоқ корхоналари фаолиятининг самарадорлигини салмоқли даражада ошириш имконини берди.
Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва янгиларини ташкил этиш йўналишида ҳам Ўзбекистон раҳбарияти чуқур ўйланган ҳамда изчил сиёсатни ҳаётга татбиқ қилмоқда. “Ўзбек модели”нинг асосларидан бири ҳисобланадиган ижтимоий соҳа давлат сиёсатининг диққат-эътиборида қолаётгани ҳам аҳамиятлидир. 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши бу фикрни тасдиқлайди.

Рихард Натшлагер,
“Аудатекс-Австрия” компанияси ижрочи директори:
— Мамлакатингиз иқтисодиёти жадал тараққий топиб бораётганини бугун юртингиз қўлга киритаётган марралар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Дунёнинг кўпгина мамлакатлари иқтисодиёти жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан сўнг энди тикланаётган бир пайтда Ўзбекистон эришаётган бундай ютуқлар алоҳида таҳсинга лойиқдир. Биз ўзбекистонлик мутахассислар билан суғурта соҳасида сермаҳсул ҳамкорлик қилиб келамиз. Ўзбекистон бозори МДҲ маконида энг жадал ривожланаётган бозорлардан бири саналади. Мамлакатингиз улкан салоҳиятга эга.
Соғлом иқтисодий муҳит ва тараққиётнинг юқори кўрсаткичлари бундан кейин ҳам хорижий сармоядорлар эътиборини жалб қилишда давом этишига шубҳа йўқ.

«Жаҳон» АА.
Вена

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn