Мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёт йўли Италияда ўрганилмоқда
  • 29 Август 2014

Мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёт йўли Италияда ўрганилмоқда

Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан хорижий мамлакатлар илмий-академик, экспертлар доиралари вакилларидан қутловлар келиши давом этмоқда.

Жумладан, Триесте университети профессори, “Италия — Ўзбекистон” ассоциациясининг президенти Рокко Абрам “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:
— Мамлакатингизнинг асосий миллий байрами арафасида шахсан  ўзим ва ассоциациямизнинг барча аъзолари номидан Ўзбекистон ҳукуматини ҳамда халқини мустақилликнинг 23 йиллиги билан табриклашдан бахтиёрман.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик бизга катта мамнуният бағишлайди. Давлат тизимлари билан ҳамкорлик борасида улкан тажриба орттириш баробарида, турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳукуматнинг кенг қўллаб-қувватлашидан баҳраманд бўлаётирмиз. 
Италияда Ўзбекистонга  қизиқиш тобора ортиб бораётир. Италия жамоатчилигини мамлакатингизнинг маданий ва илмий салоҳияти билан янада яқиндан таништириш учун ўз саъй-ҳаракатларимизни асло аямаслигимизни алоҳида қайд этишни истар эдим.  
Тараққиётнинг “Ўзбек модели” бугун ёш иқтисодчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилмоқда. Менинг бу мавзудаги кўпгина мақолаларим миллий газеталарда чоп этилган ва Италия телевидениеси орқали эфирга узатилган бўлиб, улар италияликларда ижобий таассуротлар қолдирмоқда.
Триесте университетида Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт йўли инглиз тилида иқтисодиёт бўйича курс дастурига киритилган. Ишончим комилки, у келажакда яна кўплаб ўқув муассасаларида ўрганилади. Чунки вақтнинг ўзи бу йўлнинг нақадар тўғри ва самарали эканлигини кўрсатмоқда.

«Жаҳон» АА.
Рим

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn