Ишонч ёрлиқлари топширилди
  • 04 Февраль 2014

Ишонч ёрлиқлари топширилди

Ўзбекистон Республикасининг Чехиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Берлинда) Дурбек Аманов 2014 йил 28 январь куни Чехия Республикаси Президенти Милош Земанга ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Милош Земан Чехиянинг Ўзбекистон билан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро  ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Суҳбат якунида Чехия Республикаси Президенти Ўзбекистон раҳбариятига ҳамда халқига чин қалбдан муваффақият ва фаровонлик тилакларини изҳор этди.

«Жаҳон» АА.
Берлин

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn