Антон СИЛУАНОВ: «Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз барча йўналишда изчил ривожланмоқда» 
Версия для печати
Антон СИЛУАНОВ: «Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз барча йўналишда изчил ривожланмоқда»  Фото: prezident.uz
  • 07 Март 2018

Антон СИЛУАНОВ: «Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз барча йўналишда изчил ривожланмоқда» 

Мамлакатимизга ташриф билан келган Россия Федерацияси молия вазири Антон СИЛУАНОВ давлатимиз раҳбари билан учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида мамлакатларимиз раҳбарлари томонидан имзоланган муҳим ҳужжатлар ва эришилган келишувлар бугун кенг кўламда амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ва Россия молия вазирликлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигимизга янги суръат бағишлади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ молия вазирликлари ўртасида солиқ ва божхона тизимларини такомиллаштириш юзасидан фаол мулоқот ўрнатилди.

Меморандум доирасидаги мазкур ташрифдан мақсад мамлакатларимиз вазирлик ва идоралари ўртасида молия соҳасида ўзаро тажриба алмашиш истиқболларини белгилаб олишдан иборат. Шу мақсадда делегациямиз таркибида Россия Федерацияси Молия вазирлигидан ташқари, Федерал солиқ, Федерал божхона хизматлари, молия институтлари, етакчи департаментлар раҳбарлари ташриф буюрди.

Вазирликларимизнинг ўзаро манфаатларига оид ҳамда бошқа йўналишлар бўйича тузилган ишчи гуруҳларнинг Тошкентда ўтган мажлисида икки томонлама мулоқот доирасидаги барча масала кўриб чиқилди. Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан солиқ ва божхона соҳасидаги ислоҳотлар, молия қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Музокара якунида мамлакатларимиз молия вазирликлари ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди.

ЎзА мухбири 

Матназар ЭЛМУРОДОВ

ёзиб олди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn