Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараси орқали 9 та ўтиш пункти очилди
  • 01 Март 2018

Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараси орқали 9 та ўтиш пункти очилди

2018 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон — Тожикистон Давлат чегараси орқали 9 та ўтиш пункти тантанали равишда очилди.

Шу тариқа “Жартепа” (“Саразм”), “Қушкент” (“Ўра-Тепа”), “Учқўрғон” (“Ҳавотог‘”), “Ҳавастобод” (“Зафаробод”), “Бекабод” (“Ҳаштяк”), “Поп” (“Навбунёд”), “Равот” (“Равот”), “Гулбаҳор” (“Айваж”) автомобиль ўтказиш пунктлари ҳамда “Амузанг” (“Ҳошади”) темир йўли ўтказиш пункти ўз фаолиятини қайта бошлайдиган бўлди.

“Кўлоб-Москва” йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди “Амузанг” (“Ҳошади”) темир йўли ўтказиш пункти орқали 2018 йил 7 март куни қатнашни бошлайди.

Чегара пунктларининг очилиш маросимлари икки мамлакат расмий вакиллари ҳамда туташ туман аҳолиси иштирокида тантанали ва дўстона муҳитда ўтди.
Икки давлатнинг қардош халқлари сабрсизлик билан кутган мазкур воқеалик эндиликда фуқароларнинг ўзаро қатновини осонлаштиришга имкон яратади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn