Қорақалпоғистонга Қозоғистон элчиси келди
  • 28 Февраль 2018

Қорақалпоғистонга Қозоғистон элчиси келди

Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев Қорақалпоғистонга келди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М. Ерниязов учрашув чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, ҳудудий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Қишлоқ хўжалиги, фан, таълим, туризм, тиббиёт, фармацевтика соҳаларида минтақалараро шериклик учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаган Қозоғистон элчиси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ҳам бўлиб, республикадаги олий ўқув юртлари раҳбарлари билан учрашди.

Меҳмон Хўжайли туманидаги Логистика маркази, Нукус шаҳридаги “Нукус полимер” масъулияти чекланган жамияти ва “Нукус электроаппарат” қўшма корхонасидан катта таассурот олди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn