Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ҳақида Бразилия элчисига маълумот берилди
Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ҳақида Бразилия элчисига маълумот берилди Фото: Ўзбекистон ТИВ
  • 27 Февраль 2018

Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ҳақида Бразилия элчисига маълумот берилди

2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бразилия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Антонио Луис Эспинола Салгадони қабул қилди.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан табриклади ва унга муваффақият тилади.
Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Бразилия географик жиҳатдан жуда олисда бўлганига қарамай, улар бир-бирини истиқболли шериклар деб ҳисоблайди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий-технологик, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини кенг миқёсда амалга оширишдан манфаатдордир.

Учрашувда Ўзбекистон — Бразилия муносабатларини фаоллаштириш ва уларга янада тизимли тус бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси чоғида Бразилия томонига 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn