Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари Фарғонада нималарни муҳокама қилди?
  • 26 Февраль 2018

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари Фарғонада нималарни муҳокама қилди?

 

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда ҳар икки давлат бош вазирлари, ушбу комиссия раислари Абдулла Арипов (Ўзбекистон) ва Расул Қаҳҳорзода (Тожикистон) иштирок этди. 

Муҳокамаларда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида алоҳида участкалар учун лойиҳа линиясини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар қисқа муддат ичида давлат чегараларини делимитация қилиш бўйича салмоқли натижаларга эришилганини таъкидлади.

Булардан ташқари, учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга амалга ошириши белгиланган давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган иккитомонлама ҳужжатлар пакети, келишувлар ва шартномаларни тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш тадбирларининг ташкилий-мазмуний жиҳатларига эътибор қаратилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn