ШҲТ МАТТ Кенгашининг 32-мажлиси апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтади
  • 23 Февраль 2018

ШҲТ МАТТ Кенгашининг 32-мажлиси апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг ўттиз иккинчи мажлиси шу йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Манбага кўра, Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида Қирғизистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳуқуқий экспертлари гуруҳининг ШҲТ МАТТ Кенгаши 32-мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2018 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ МАТТ Кенгаши мажлиси кун тартиби масаласи муҳокама қилинган.

Мазкур тузилма Ижроқўми директори Евгений Сисоев Ҳиндистонга қилган ташрифи давомида Ҳиндистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ражиндер Хан ва ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Мобашар Жавад Акбар билан ҳам ишчи учрашувлар ўтказди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn