Туркманистон Президенти баҳорда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади
  • 22 Февраль 2018

Туркманистон Президенти баҳорда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу йил баҳор фаслида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. 

Бу ҳақда ушбу мамлакатнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, томонлар икки давлат раҳбарлари учрашувига қизғин тайёргарлик кўраяпти. Муҳокамалар чоғида кўплаб масалалар кўриб чиқилади.

“Жорий йилда Президентимизнинг Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширишини кутаяпмиз. Ташриф давомида қатор масалаларга ечим топилади. Ҳозирча кун тартиби маълум эмас, лекин тайёрланаяпмиз. Ташрифнинг аниқ санасини айта олмайман, аммо дипломатик каналлар бўйича иш олиб бораяпмиз. Бу баҳорда бўлиши эҳтимоли катта”, — дейди дипломат.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn