Петер Буриан: Марказий Осиёда ўзгаришларнинг ижобий оқимини олқишлади
Петер Буриан: Марказий Осиёда ўзгаришларнинг ижобий оқимини олқишлади Фото: Озодагон
  • 22 Февраль 2018

Петер Буриан: Марказий Осиёда ўзгаришларнинг ижобий оқимини олқишлади

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ўтказилишини қўллаб-қувватлади. Мазкур анжуманда минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилаяпти. 

“Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари Остонада учрашади. Агар адашмасам, учрашув март ойида бўлиб ўтади. Улар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақада  мавжуд бўлган таҳдидлар масалаларини муҳокама қилишади”, — деди Петер Буриан “Европа — Марказий Осиё муносабатлари 25 йиллиги: тарихдан келажак сари” мавзусида ўтказилган конференциянинг очилиш маросимида.

У  “Марказий Осиёда ўзгаришларнинг ижобий оқими”ни олқишлар экан, интеграция ва ҳамкорлик бу борада муҳим воситалар эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрь ойида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий маслаҳатлашуви 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини билдирган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn