Россия Давлат думаси депутати: “Фуқароларимиз орасида Ўзбекистонга дам олгани бораётганлар сони кўпаймоқда”
Россия Давлат думаси депутати: “Фуқароларимиз орасида Ўзбекистонга дам олгани бораётганлар сони кўпаймоқда” Фото: газета Республика Татарстан
  • 21 Февраль 2018

Россия Давлат думаси депутати: “Фуқароларимиз орасида Ўзбекистонга дам олгани бораётганлар сони кўпаймоқда”

Россия Давлат думаси депутати, парламентнинг МДҲ масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Ирек Зиннуров Ўзбекистон билан Россия минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятларини мамлакатимиз ва Татаристон ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани мисолида сўзлаб берди.

Парламент аъзосининг айтишича, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши минтақавий ҳамкорликнинг фаоллашувига ҳам туртки бўлаяпти. Хусусан, ўтган йилда Татаристон президенти Рустам Миннихоновнинг Ўзбекистонга ташрифи, сўнгра Россиянинг ушбу республикасига ўзбек делегациясининг бориши бугунги кунга келиб аниқ натижаларни бермоқда.

“Татаристон Республикасидан Россия Давлат думаси депутати сифатида ушбу минтақа тараққиётини диққат билан кузатиб келаяпман. Хусусан, туризм вазиримиз билан суҳбатда бўлдим. У менга ҳозирда Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида ушбу соҳада ажойиб муносабатлар шаклланганлигини таъкидлаб ўтди.

Биз ҳамкорликдаги лойиҳаларимизни ривожлантирмоқдамиз. Фуқароларимиз орасида Ўзбекистонга дам олгани бораётганлар сони кўпаймоқда. Ўзбекистонликлар ҳам бу ерга тез-тез келишаяпти.  Ўтган йилда Қозон шаҳрини икки миллиондан зиёд туристлар зиёрат қилган бўлса, уларнинг орасида ўзбекистонликлар сони анчагина” ,- деб таъкидлади Зиннуров.

У сайёҳлик оқими бўйича бундай алмашинувлар икки томон учун ҳам фойдали эканлигини алоҳида эътироф этди.
Депутат ҳамкорликдаги лойиҳалар, Тошкентда ташкил этилган Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми сингари тадбирлар қардош халқлар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиши ва олдинда турган умумий масалаларни ҳал этишга ёрдам беришини қайд этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn