Ўзбекистон Президенти шу йилнинг майида Озарбайжонга бориши мумкин
Ўзбекистон Президенти шу йилнинг майида Озарбайжонга бориши мумкин Фото: Vzglyad.az
  • 21 Февраль 2018

Ўзбекистон Президенти шу йилнинг майида Озарбайжонга бориши мумкин

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил баҳор фаслида Озарбайжонга расмий ташриф билан бориши мумкин.

Бу ҳақда Озарбайжоннинг мамлакатимизда Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев кеча пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми чоғида айтиб ўтди.

“Президентлар бир-бирини яхши танийди, улар бир қатор халқаро майдонларда учрашишган. Аниқ санани ҳозир айтиш қийин, лекин бу шу йилнинг баҳори, эҳтимоли билан май ойи охирида бўлади”, - деди элчи.

Дипломатнинг таъкидлашича, ташриф давомида кенг доирадаги йўналишлар, хусусан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги соҳаси, қурилиш материаллари индустрияси, озиқ-овқат саноати бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, томонлар транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Баку — Тбилиси — Карс янги коридорини яратиш масаласини кўриб чиқади.
“Айни пайтда иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги сиёсий мулоқот кузатилаяпти. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, ўйлашимча, алоқалар келгусидаги ташрифда янада мустаҳкамланади”, — дейди Г. Гулиев.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn