Ҳукумат таркибида ўзгаришлар юз берди
  • 20 Февраль 2018

Ҳукумат таркибида ўзгаришлар юз берди

Давлат раҳбарининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Холмуродов Сухроб Рустамович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Бекенов Сунатулла Хусанович — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг йиғма инвестиция дастурлари ва худудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Кудратов Лазиз Шавкатович — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу мунособат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Вафаев Шухрат Абдушарифов — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш юклатилди.

Шерзод Хотамович Шерматов — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қолдирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn