Мамлакатимизда MUSAID ваколатхонасини очиш масаласи муҳокама қилинди
  • 20 Февраль 2018

Мамлакатимизда MUSAID ваколатхонасини очиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимлари Туркия мустақил саноатчилари ва ишбилармонлари уюшмаси(MUSAID) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда ушбу ташкилот ваколатхонасини очиш масаласини биргаликда кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди. 

Туркия мустақил саноатчилари ва ишбилармонлари уюшмасига 1990 йилда асос солинган бўлиб, унинг 11 мингдан ортиқ аъзоси бор. Уюшманинг Туркияда 86 та филиали, дунёнинг 68 давлатида эса 181 та ваколатхонаси фаолият юритиб келаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn