Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири тайинланди
  • 20 Февраль 2018

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири тайинланди

Президентимиз Фармони билан Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ш. Шерматов ўтган йилнинг февраль ойидан бошлаб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.

Унинг ўрнига 2017 йил апрель ойидан буён Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Ахмедходжаев Азим Исроилович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 ноябрдаги Фармони билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг инновацион ва илмий-техник ривожланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини олиб борувчи орган ҳисобланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn