Миссиясини якунлаётган Малайзия элчиси Ташқи ишлар вазири билан нималарни муҳокама қилди?
Миссиясини якунлаётган Малайзия элчиси Ташқи ишлар вазири билан нималарни муҳокама қилди? Анвар Илясов олган сурат
  • 19 Февраль 2018

Миссиясини якунлаётган Малайзия элчиси Ташқи ишлар вазири билан нималарни муҳокама қилди?

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия Фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари, қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш соҳасидаги Ўзбекистон ва Малайзиянинг фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдек жавоб бериши таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, Малайзия фуқаролари учун 2018 йил 10 февралдан эътиборан 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилиши ҳамда “Тошкент — Куала-Лумпур — Тошкент” йўналишида тўғридан-тўғри авиарейслар Малайзиядан туристик оқимларнинг янада кўпайиши, жумладан, Самарқанд ва Бухоро исломий ёдгорликларида зиёрат ҳажми ошишига хизмат қилади.

Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этилди.

Муҳтарама Дато Нораини бинти Абд Ҳамид, ўз навбатида, Ўзбекистондаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қуватлангани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn