Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 
Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди  Фото: mfa.uz
  • 15 Февраль 2018

Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

 

2018 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегия Қироллигининг (қароргоҳи Осло шаҳри) Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Оле Жоҳан Бжорнойни қабул қилди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли лавозимда самарали ишлашни тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Норвегия кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Турли соҳалардаги ҳамкорликнининг истиқболли йўналишларини белгилаш ва мувофиқлаштиришга имкон берадиган вазирликлараро маслаҳатлашувларни мунтазам тарзда ўтказиш қўллаб қувватланди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун мавжуд улкан салоҳиятни амалга ошириш орқали ўзаро товар айирбошлашни оширишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш чоғида БМТ ва ЙХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn