Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди 
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди  Фото: twitter.com/ashrafghani
  • 15 Февраль 2018

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди 

Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари генерал-майор П. Эргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Афғонистон Ислом Республикасига қилган ташрифи якунланди. 

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Қобулда Ўзбекистон делегацияси Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари армиялари бош штаблари раҳбарларининг ҳар йили ўтказиладиган конференциясида иштирок этди. Мазкур анжуманда, шунингдек, АҚШ/НАТО “Қатъий мадад” миссияси қўмондонлиги вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон қуролли кучларининг юқори лавозимли раҳбарияти қатнашди.

Учрашувда халқаро терроризм ва наркотик моддалар контрабандасига қарши биргаликда курашиши масалалари муҳокама этилди.

Сафар доирасида юртимиз делегацияси Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Афғонистон раҳбари юқори мартабали ҳарбий делегациянинг ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликда янги саҳифа очишини таъкидлади. 

У ушбу воқеа муносабати билан “Twitter”даги шахсий саҳифасига, жумладан, “Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари бош штаблари раҳбарларини қабул қилдим. Уларнинг келиши Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон армиялари ўртасидаги алоқаларда янги ибтидони белгилаб беради. Терроризм қарши курашиш ва уч давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди”, - деб ёзиб қўйди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn